«МЮ» кийим алмаштириш хонасига Алекс Фергюсоннинг кириши тақиқланди
Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби собиқ бош мураббийси Алекс Фергюсон ҳамда жамоа кенгаши учун «МЮ» кийим алмаштириш хонаси эшиклари ёпилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Жамоа афсоналарининг кийим алмаштириш хонасига ташрифи «Манчестер Юнайтед»нинг узоқ тарихга эга анъаналари ва маданиятининг бир қисми саналарди.
15 октябр куни маълум бўлишича, Алекс Фергюсон жамоа элчиси лавозимидан озод этилган. Жамоанинг янги эгаларидан бири INEOS шундай қарорга келган. Харажатларни қисқартириш мақсадида Фергюсон элчилик мақомидан четлатилган, дейилмоқда.
Алекс Фергюсон — «Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг буюк мураббий. Жамоани 27 йил (1986–2013) бошқарган: 13 марта Англия чемпиони, 5 марта мамлакат кубоги, икки марта Европа чемпионлар лигаси ҳамда бир марта Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби. Бундан ташқари, Қитъалараро кубок, Европа кубок эгалари кубоги, Европа суперкубоги, тўрт марта Англия лигаси ғолиблиги сэр Алекс бошчилигида қўлга киритилган. У кетганидан буён «Манчестер Юнайтед» бирон марта Англия чемпиони бўлмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter