Жарималарни текшириш ва бошқа имкониятлар — MyGov мобил иловаси янгиланди
Ягона портал жамоаси MyGov мобил иловасининг янгиланган 3.2.81 талқинини тақдим этди.
Қайд этилишича, унга кўп қулайликлар киритилган.
Жумладан:
- 3800 дан ортиқ хизматларга онлайн тўлов: энди сиз янада кўпроқ давлат хизматлари учун тўловларни уйингиздан чиқмасдан туриб амалга ошироласиз.
- Такомиллашган «Автотранспорт» бўлими: жарималар учун тўловни амалга ошириш ҳамда ойналарни қорайтириш, суғурта ва техник кўрик маълумотлари ва муддатлари билан танишиш имконияти яратилди.
- «deeplink» функцияси қўшилди: иловадан изламай, СМС ҳабарномада юборилган ҳавола орқали тўғридан-тўғри хизматлар учун тўлов қиласиз.
Шунингдек:
- Асосий саҳифадаги «Виджет» ойнаси такомиллаштирилди: энг керакли функцияларга тезкор кириш имконияти яратилди.
- «Менинг ҳужжатларим» бўлими шакллантирилди: электрон ҳужжатларингизни бир жойда сақлаш ва бошқариш мумкин бўлди.
Илова дизайни устида қайта ишланиб, матнлардаги хатолар ва камчиликлар бартараф этилди.
MyGov мобил иловасини қуйидаги ҳаволалар орқали юклаб олиш мумкин: android / iOS.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter