Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«MY5»да кўрсатилган қиз ўз жонига қасд қилгани ёлғон бўлиб чиқди (видео)

«MY5»да кўрсатилган қиз ўз жонига қасд қилгани ёлғон бўлиб чиқди (видео)

Кадр: «YouTube»

«MY5» телеканалида 2018 йил 1 апрель куни «Яширин камера» кўрсатуви орқали хиёбонлардаги йигит-қизларнинг ҳаракатлари тасвирга олинган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Адлия вазирлиги телеканалга огоҳлантириш хати юборган эди.

Кеча, 5 апрель куни «Qalampir.uz» сайтида «MY5» телеканали орқали эфирга узатилган ушбу кўрсатувда камера объективига ножўя ҳолатда тушиб қолган қизлардан бири ўз жонига қасд қилган, деган хабар тарқатилган эди. Унда ёзилишича, қиз тинчлантириш учун истеъмол қилинадиган «Димедрол» дори воситасидан кўп миқдорда ичган ва орадан кўп ўтмай, у 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.

Бугун, 6 апрель куни «MY5» телеканали ижодкорлари ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида мазкур шифохонага боришди ва қизнинг ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги хабар ўз тасдиғини топмади.

Қуйидаги видеолавҳа «MY5» телеканали томонидан тақдим этилди. Бугун соат 20:20 да бу бўйича махсус кўрсатув эфирга кетади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг