Мустақиллик қадрини катта авлод вакиллари яхши билишади – Президент
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни тақдирлаш маросимида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари ўз нутқида барчани байрам билан муборакбод этди.
– Барчани яқинлашиб келаётган байрам билан табриклайман. Мустақиллигимиз қадрини айниқса ёши катта авлод вакиллари жуда яхши билишади.
Бир вақтлар ҳатто бир кўчани асфалт қилиш ёки бир кишини тақдирлаш учун ҳам юқоридан рухсат сўрашга мажбур эдик. Улардан рухсат олишнинг ўзи бўлмасди, жуда катта машаққат эди. Шахсан ўзим ўша воқеаларга гувоҳ бўлганман, – деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter