Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мурожаатларга беписанд қараган кадастр ходимлари жазога тортилди

Мурожаатларга беписанд қараган кадастр ходимлари жазога тортилди

Кадастр агентлиги ва ҳудудий бошқармаларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда камчиликлар ва қонунбузарликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан 174 та интизомий жазо чоралари қўлланилган. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи Одил Маҳмудов маълум қилди.

Таъкидланишича, 2022 йилнинг 1 октябр ҳолатига Кадастр агентлигига келиб тушган мурожаатларнинг 12 минг 795 таси (76 фоизи) қаноатлантирилган. Шунингдек, 3 минг 737 таси (22,2 фоизи) га умумий тушунтириш бериш орқали кўриб чиқилган. Мурожаатларнинг 304 таси (1,8 фоизи)га қонун ҳужжатлари асосида рад этилган.

Шу билан бирга, 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида Кадастр агентлиги ва ҳудудий бошқармаларига жисмоний, юридик шахсларнинг  мурожаатларини кўриб чиқишда камчиликлар ҳолатлари аниқлаган. Ҳусусан, қонунбузарликларга йўл қўйган раҳбар ва масъул ходимларга нисбатан 32 та жарима ва 142 та ҳайфсан, жами 174 та интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Маълумот учун, фуқаролар кадастр паспортини шакллантириш, давлат рўйхатидан ўтказиш, маълумотномалар олиш, геодезия, картография ва топография фаолиятига лицензия олиш билан боғлиқ ва бошқа йўналишларда кадастр хизматларидан фойдаланиш учун тўғридан-тўғри Давлат хизматлари марказлари ва бевосита my.gov.uz  сайти ёки «Лицензия ахборот тизими» орқали ариза қолдириши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг