Ижтимоий тармоқларда тарқалган зикр тушганлар видеоси «Муносабат»да муҳокама қилинди (видео)
![Ижтимоий тармоқларда тарқалган зикр тушганлар видеоси «Муносабат»да муҳокама қилинди (видео)](https://static.xabaruz.com/crop/1/9/720_460_95_1922275720.png)
Бундан бир неча кун олдин «Facebook»даги гуруҳлар ва «Telegram»даги каналларда тарқалган, бир гуруҳ эркаклар ва аёлларнинг жазавага тушаётгани акс этган видео жамоатчилик ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Видеолавҳада эркаклар бошқа, аёллар бошқа давраларда айлана шаклида ўтириб олганча баланд овозда зикр тушиб (аёллар чилдирма чалиб), бошларини узлуксиз силкитаётганини кўриш мумкин.
Рамазон ойи охирларида тарқалган ушбу лавҳаларда акс этган мазкур маросим Ислом динида қандай талқин қилинади? «Муносабат» кўрсатувида мазкур видео муҳокама қилинди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуриймон Абулҳасан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур, Ўзбекистон ислом институти ректори Уйғун Ғафуров ва бошқалар кўрсатувда қатнашиб, мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter