Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбошимчалик билан қурилган уйлар масаласи телевидениеда муҳокама этилади

Ўзбошимчалик билан қурилган уйлар масаласи телевидениеда муҳокама этилади

Фото: «protoday.uz»

Бугун «Ўзбекистон» телеканали орқали «Муносабат» ток-шоуси эфирга узатилади.

Кўрсатув ижодкорларининг «Xabar.uz»га хабар қилишларича, бугунги мавзу — ўзбошимчалик билан қурилган иншоотларга мулк ҳуқуқини бериш борасидаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш масаласи.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрель ойида «Фуқароларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди. Фармон билан фуқароларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси эълон қилинган.

Мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга мулк ҳуқуқи бериш ҳақида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Кўрсатувда ана шу ҳужжатлар ижроси қандай тартибда олиб борилиши ҳақида маълумотлар берилади.

Ушбу мавзуда ўзингизни қизиқтирган савол ва мулоҳазаларни «Телеграм» тармоғидаги «munosabattokshou» манзилига юборишингиз мумкин.

Кўрсатув бугун, соат 18:00да тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг