Мунира Абдулла 27 йиллик комадан чиқди ва ўғлини чақирди...
Мунира Абдулла 1991 йили 32 ёшда эди. Ўша куни ўғлини боғчадан олиб қайтаётган бу аёл жигарбандини яна 27 йил кўрмаслигини билганидами...
...Яратганнинг иноятини қарангки, ўз юртида чорак аср комада ётган аёл, бир йиллик муолажадан сўнг, Германия шифохонасида кўзини очди. Ким биландир талашиб-тортишаётган ўғлининг овози қулоғига чалиниб, уни овозлашга уринди. Яна уч кундан кейин Умарни исмини айтиб чақирадиган бўлди. Мунира яқинларининг исмларини эслади, саволга жавоб бера оляпти, дуолар ўқимоқда, деб ёзмоқда «The National».
...Ал-Айн (БАА)да онаси билан автоҳалокатга учрашганида Умар энди тўртга кирганди. Ўшанда Муниранинг қариндоши ҳайдаб кетаётган машинага мактаб автобуси келиб урилганди. Она-бола орқа ўриндиқда эди. Волидаси жон ҳолатда бағрига яширгани учун Умарнинг у ер бу ери тирналди, аммо онаси...
Бошидан қаттиқ жароҳат олган Мунира касалхонада узоқ қолиб кетди, томирларига улаб қўйилган ҳар хил симларгина унинг жонини сақлаб турарди. Орадан чорак аср ўтиб кетди ҳамки аёл кўзини очмади. Дунёда яхши инсонлар бор экан умид ўлмайди. Шайх Муҳаммад бин Зайд Ол Наҳайён берган ёрдам пулига Германияга бориб бир йил даволаниш Мунирани ҳаётга қайтарди. Умар ўзига ўхшаб яқинлари бир умрга тўшакка михланган инсонлардан асло умид учқунларини сўндирмасликни сўради:
«Не-не шифокорлар бу умидсиз дардни даволашдан маъни йўқлигини қулоғимга қуйиб келишди. Аммо мен ҳар сафар ўзимни онамнинг ўрнига қўйиб кўрдим, унинг аҳволини ўнглаш учун қўлимдан келганини қилдим».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter