Мудофаа вазири қирувчи самолётда армия тайёргарлигини текширди
Ўзбекистон мудофаа вазири, генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов қирувчи самолётда ҳаво кучларининг ҳарбий тайёргарлигини текширди.
Ушбу жараён видеотасвири эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Мудофаа ҳарбий округларида режага асосан қўшинларни жанговар шайликка келтириш бўйича амалий машғулотлар бошланганди. Хусусан, мудофаа вазири раҳбарлигида Тошкент ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округлари ҳамда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари ҳарбий қисм ва бўлинмаларида қўққисдан текширувлар бўлиб ўтмоқда. Бунда шахсий таркиб ва жанговар техникаларнинг шайлиги текширувдан ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter