Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МРБ раҳбари «Толибон» билан яширин учрашув ўтказди

МРБ раҳбари «Толибон» билан яширин учрашув ўтказди

Фото: «verelq»

МРБ раҳбари Уильям Бернс Қобулда Толибоннинг сиёсий қаноти раҳбари Мулла Абдул Ғани Бародар билан яширин учрашув ўтказган. Бу ҳақда The Washington Post хабар берган.

Нашрнинг ёзишича, AҚШ президенти Жо Байден Уильям Бернсни Қобулга у ердаги эвакуация операцияси муносабати билан юборган.

Эҳтимол, Бернс ва Бародар учрашувида Aмерика фуқароларини Aфғонистондан олиб чиқиш муддатини узайтириш масаласи кўтарилган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ қўшинларини Aфғонистондан олиб чиқиш, фуқаролар ва уларга ёрдам берган афғонларни эвакуация қилиш муддати — 31 август.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг