Мозори-Шарифдаги масжидда портлаш бўлди
Афғонистоннинг Балх вилояти маркази Мозори-Шарифдаги масжидда кучли портлаш бўлган. Бу ҳақда Aamaj News ахборот агентлиги хабар тарқатган.
Хабарга кўра, портлаш пешин намози вақтида содир бўлган. Ҳозирча қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Шунингдек, толиблар ҳам ушбу воқеа бўйича расмий изоҳ беришмаган, бирор ташкилот портлашни ўз бўйнига олганича йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter