Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвани сув босди: шаҳарга рекорд даражада ёғингарчилик тушди

Москвани сув босди: шаҳарга рекорд даражада ёғингарчилик тушди

26 июл, чоршанба куни Москвада сўнгги икки юз йил ичида ёғингарчилик миқдори бўйича рекорд ўрнатган ёмғир ёғди. Россия пойтахти кўчалари сувга ғарқ бўлмоқда.

Бир неча соат ичида Москвада 46 мм ёғингарчилик ёғди. Бу 1894 йилда ўрнатилган аввалги кўрсаткичдан ўзиб кетган рекорд кўрсаткичдир, деб хабар беради Москва шаҳар маъмурияти.

Таъкидланишича, баъзи ҳудудларда кўчаларни сув босган, сув сатҳи йўл бўйлаб ҳаракатланаётган автомобиллар ойнасигача етган.

Департаментнинг қўшимча қилишича, москваликлар яқин кунларда кучли ёмғир тўхташини кутмасликлари керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг