Москвадан Тошкентга учаётган самолёт йўловчиси вафот этди
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг Москва-Тошкент рейсини амалга ошираётган HY-604 рейси Урганч аэропортида фавқулодда қўнишни амалга оширди.
Бортида 236 йўловчи бўлган самолёт экипажи йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли муқобил аэродромга учишга қарор қилди, дейилади расмий хабарда.
Тошкент вақти билан 16:59 да самолёт Урганч аэропортига қўнди. Самолёт бортида 1978 йилда туғилган йўловчи вафот этган.
Соат 18:48да самолёт Урганчдан Тошкентга учди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter