Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвада кучли довул оқибатида икки киши вафот этди, ўнлаб жароҳатланганлар бор

Москвада кучли довул оқибатида икки киши вафот этди,  ўнлаб жароҳатланганлар бор

Бугун,  20 июн куни Россия пойтахти Москвадаги кучли ёмғир ва довул оқибатида икки киши вафот этди. Бундан ташқари,  ўнлаб кишилар жароҳатланган. 

Маълумотларга кўра,  қурбонлардан бирини дарахт босиб қолган. 

Москва соғлиқни сақлаш департаменти довул оқибатида 18 киши касалхонага ётқизилганини маълум қилди.

Улардан уч нафарининг аҳволи оғир.

«Ноқулай об-ҳаво шароити натижасида 18 киши шаҳар шифохоналарига ётқизилган, улардан 3 нафарининг аҳволи оғир, ҳаётга хавф йўқ. Касалхонага ётқизилганлар орасида 4 нафар бола ҳам бор, уларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда», — дейилади бошқарманинг Телеграм-каналида.

Синоптиклар бир неча кун аввал Москвага кучли довул ёпирилиши ҳақида маълумот берганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг