Москвадаги хонадонлардан бирида «маугли қиз» топилди
Москвадаги хонадонлардан бирида қаровсизлик, очлик ва чарчоқдан силласи қуриган беш ёшли Люба исмли қиз топилди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.
Россия пойтахтидаги Лунинградский шоссе кўчасида жойлашган ахлат билан тўла квартирада уст-боши кир ҳолда топилган бола зудлик билан касалхонага ётқизилган.
Қўшниларининг айтишича, Люба умуман кўчага чиқмай қўйгани ва хонадондан нохуш ҳид пайдо бўлганидан сўнг уларда шубҳа пайдо бўлган. Бироқ қизчанинг онаси нохуш ҳидни канализация трубасидаги муаммо билан боғлиқ деб баҳона қилган.
Қўшнилар қизча вақти-вақти билан йиғлашини эшитгани учун полицияни чақиртиришган. Полиция квартирага бузиб кирган.
Қизнинг онаси 45 ёшли Ирина Гарашенко квартирага эртаси куни келган ва у қўлга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter