29 мамлакат раҳбарлари 9 майда Москвага боради

Москвада 9 май куни бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида 29 та мамлакат олий даражада иштирок этади. Улар орасида қисман тан олинган Фаластин, Абхазия ва Жанубий Осетия ҳам бор, дея маълум қилди Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков.
Ҳиндистон, Никарагуа ва ЖАР «анча юқори даражада» қатнашади. Бундан ташқари, Кремл тадбирга КХДР ва АҚШ элчиларини, ШҲТ, МДҲ, ЕОИИ, КХШТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Россия ва Беларус иттифоқчи давлати, Африка иттифоқи комиссияси бош котибларини, Янги тараққиёт банки президенти ҳамда 34 мамлакат мудофаа вазирларини таклиф қилган, деди у.
Қизил майдондаги парадда Россия ҳарбийлари қаторида 13 мамлакат ҳарбийлари саф тортиб ўтади: Озарбайжон, Вьетнам, Беларус, Миср, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Лаос, Мўғулистон, Мянма, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter