Москвада қурилиш ҳавозаси қулаши оқибатида икки ўзбекистонлик жароҳатланди
5 октябрь куни соат 11:15 да Москвадаги «Снегири» яшаш уйи қурилиш жараёнида 7 қаватли бино баландлигида ўрнатилган ҳавоза қулаб тушган. Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, воқеа натижасида 8 киши жабрланган. Улар қанчалик юқоридан қулагани ҳозирча номаълум. ФВВ, ИИВ, ТИВ билан олиб борилган тадбирлар натижасида жабрланганларнинг шахсига аниқлик киритилди, бирламчи маълумотга асосан 8 нафар жабрланганларнинг 2 нафари Ўзбекистон фуқароси эканлиги аниқланди:
- Пўлатов Нурали Жуманазарович, 1979 йил 13 мартда туғилган, Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида истиқомат қилади.
- Бўриев Малик Умбарович, 1984 йил 8 майда туғилган, Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида истиқомат қилади.
Жабрланганлар С.П. Боткина ҳамда М.Э. Жадкевич номли шифохоналарга жойлаштирилган.
ФВВ тезкор рақамлари (+998 71) 147-10-50.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter