Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвада ўзбекистонлик эркак пиво қозонига тушиб кетиб ҳалок бўлди

Москвада ўзбекистонлик эркак пиво қозонига тушиб кетиб ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 3 июнь куни Россиянинг Москва вилоятидаги хусусий пиво заводида 47 ёшли Ўзбекистон фуқароси пиво тайёрлайдиган идишга тушиб кетиб, вафот этди.

Маълумотларга кўра, фожиа шу йилнинг 3 июнь куни соат 14:00 лар атрофида содир бўлган. Хусусий пиво заводи эгаси ўзбекистонлик 47 ёшли Улуғбек исмли эркакдан ҳудудни ободонлаштиришни сўраган. Шундан сўнг завод эгаси хонадан чиқиб кетган ва қайтиб келганида дастлаб ҳеч нимани сезмаган.

Уй эгаси Улуғбекнинг ғойиб бўлишига унчалик аҳамият бермай, ўз ишлари билан шуғулланган. Бироқ орадан бироз вақт ўтгач, ходимлардан бири унга пиво ачитиладиган ва сақланадиган 2000 литрлик улкан қозонлардан бирининг оғзи очиқ эканлигини маълум қилган. Пиво ишлаб чиқарувчилар қозонга қарашганда, идишнинг тубида бедарак йўқолган ишчининг жонсиз жасади ётганини кўришган.

Қайд этилишича, эркак карбонат ангидриддан заҳарланиш оқибатида бўғилиб вафот этган. Марҳум пиво ичиш мақсадида пиво тайёрлайдиган қозоннинг юқоридаги қопқоғини очган. Натижада қозон ичидаги тўпланиб турган хамиртуруш тутуни уни бўғиб қўйган. Шундан сўнг марҳум хушидан кетиб, қозон ичига йиқилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг