Москвада ўзбекистонлик ва қирғизистонлик ишчилар жанжаллашиб кетишди (видео)
Москва шаҳри марказида кеча, 24 ноябрь кечки пайт курак ва ломлар билан қуролланган ўнлаб фаррошлар ўртасида жанжал келиб чиқди. «Вести» воқеа Хамовники тумани, Ефремов кўчасида содир бўлганини ёзмоқда.
Полиция 15 га яқин кишини қўлга олган: улар асосан ўзбекистон ва қирғизистондан келган «Жилищник» ДБМ ишчилари бўлган.
Ур-тўполонда, Москва ИИББ хабарига кўра, ҳеч ким жабрланмаган. Жанжал сабаби ҳозирча номаълум.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter