Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвада оммавий муштлашганлар Ўзбекистонга депорт қилинади

Москвада оммавий муштлашганлар Ўзбекистонга депорт қилинади

Ўзбекистон ва Тожикистоннинг 100 дан ортиқ фуқаролари Москвада оммавий муштлашгани учун ўз ватанларига депорт қилинади. Бу ҳақда пойтахт суди шундай ҳукм чиқарган.

Суд хабарига кўра, бу муҳожирлар айни пайтда Хорижий фуқароларни вақтинчалик ушлаб туриш марказида бўлиб, 90 кунни ўша ерда ўтказишади, кейин депорт қилинади.

Ўзбекистондан 70, Тожикистондан 60 нафар мигрант ўртасидаги муштлашув шу йил 1 апрелда бўлиб ўтганди. Жанжалга «аҳмоқ» деган сўз сабаб бўлгани айтилган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси хабарига кўра, корхонада ишловчи икки ходим ўртасида ўзаро келишмовчилик оқибатида муштлашув юз берган ва кейинчалик жанжалга икки томондан ҳам ишчилар аралашиб кетган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг