«Москва-Сити»нинг 86-қаватидан ёш қиз пастга тушиб кетди
11 июнь кечки пайт Россия пойтахтидаги «Москва-Сити» мажмуасида нохуш воқеа юз берди: «Евразия» биносининг 86-қаватида жойлашган томоша майдонидан ёш қиз пастга тушиб кетган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«112» телеграм-канали хабарига кўра, ҳалок бўлган 21 ёшли қиз қозоғистонлик бўлган. Москвалик терговчилар фожиали ҳодиса сабаб ва ҳолатларини ўрганишни бошлагани, терговгача суриштириш бошлангани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter