Москва муҳожирларни «Спутник Лайт» билан эмламоқчи
Москва расмийлари муҳожирларни июль ойининг бошида COVID-19га қарши эмлашни бошлаш ниятида. Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш учун Москвадаги муҳожирлар катта эҳтимол билан «Спутник Лайт»дан фойдаланади. Бу ҳақда Москва мэри Сергей Собяниннинг блогига асосланиб «Народные новости» хабар бермоқда.
Ҳокимнинг сўзларига кўра, ўтган йили, авваламбор, Россия фуқароларини вакциналар билан таъминлашга қарор қилинган.
«Спутник Лайт»ни ишлаб чиқариш энди бошланди. Катта эҳтимол билан биз ундан муҳожирларни эмлаш учун фойдаланишга рухсат оламиз», — дейди Собянин.
Шаҳар маъмурияти муҳожирларни эмлашни июль ойининг бошидан бошлашни режалаштирмоқда, аммо кутилганидан олдин ҳам бошланиш эҳтимоли йўқ эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter