«Мона Лиза»ни сотиш таклиф қилинди: Франция коронаинқироздан чиқиш йўлларини қидирмоқда
Француз тадбиркори Стефан Дистангиан мамлакатни инқироздан олиб чиқиш учун афсонавий «Мона Лиза» асарини сотиш керак деган таклифни илгари сурди. Бу ҳақда «Independent» ёзмоқда.
«Худди болалар сувга тош улоқтириб ўйнаётганидек, кундан-кунга коронавирус билан курашишга миллиардлаб евро сарфлаяпмиз. Бунинг эса охири кўринмаяпти, демакки, молиявий инқирознинг туби йўқ. Бунча харажатни чиқариб олишиниям ўйламасак охири вой бўлади, ниманидир баҳридан ўтишга тўғри келади», — деди Дистангиан.
Тадбиркорнинг хомчўтларига кўра, мамлакатни инқироз жаридан тортиб олишга $50 млрд. керак бўлади.
Маълумот учун: «Мона Лиза» («Жоконда») асарини Леонардо да Винчи 1503-1505 йилларда чизган. Айни пайтда асар Франциядаги Лувр музейида сақланмоқда. 2005 йилдан бери асар учун алоҳида хона қилинган бўлиб, ўқ ўтмас ойна билан ҳимояланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter