«Мона Лиза»га нима бўляпти?
Буюк итальян рассоми Леонардо да Винчининг «Мона Лиза» (ёки «Жоконда») асари шу даражада мўртлашиб қолганки, уни ҳатто Лувр ташқарисига ҳам олиб чиқиш мумкинмас. Бу ҳақда «REGNUM» хабар берди.
Леонардо да Винчи «Мона Лиза» («Жоконда»)ни 1503—1506 йилларда чизган.
Музей ходимлари Венсен Дельевен ҳамда Луи Франкнинг айтишича, асар анчагина мўртлашиб қолган, сурат юзаси бўйлаб ўтган ёриқ Жоконданинг пешонасигача етиб борган.
«Асарни жойидан қўзғатиш асло мумкинмас, исталган тебранишлар, иқлим ўзгаришлари салбий таъсир кўрсатади. Энг ёмони, уни бир жойдан иккинчи жойга кўчирган пайти қоқ иккига бўлиниб кетиши мумкин», — дейишган мутахассислар.
Ана шу ҳолатларни инобатга олиб, Лувр мутасаддилари «Жоконда»нинг бошқа жойларда намойиш қилинишини исташмаяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter