Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Мона Лиза»га ҳужум уюштирилди

«Мона Лиза»га ҳужум уюштирилди

Фото: «Marca»

Париждаги Лувр музейида сақланаётган «Мона Лиза» асарига торт улоқтирилди. Ортидан эса атиргуллар...

Дарҳол етиб келган музей хавфсизлик хизмати ходимлари безорини — кекса аёл қиёфасига кириб олган ногиронлар аравачасидаги эркакни қўлга олишди. Асарга зиён етмади.

Жаҳондаги энг машҳур сурат — «Мона Лиза» кўп ҳодисаларни бошдан ўтказган. Неча марталаб ўғирлашга уринилган, зарар етказишмоқчи бўлишган ва ҳ.о.

1950-йилларда бир эркак асарга олтингугурт кислотаси сепиб зарар етказишга уринган.

1956 йили боливиялик Уго Унгаза Вилегас асарга тош отиб, Жокондонинг қўл қисмидаги бўёқ қисмига зарар етказган. Ўшандан бери Леонардо да Винчининг бебаҳо асари ўқ ўтмас ойна билан ҳимоялаб келинади.

1974 йил апрелида Токиодаги кўргазмага олиб борилган «Мона Лиза»га бир аёл баллончада қизил бўёқ сепишга уринган.

2009 йилда россиялик аёл суратга чой сепмоқчи бўлган.

Энг ёмони анча аввал, 1911 йилда содир этилган: асарни ўғирлаб кетишган ва салкам уч йиллик қидирувлардан сўнг топилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг