Молия вазирлиги техник ходимларида коронавирус тест натижалари шубҳали чиқди. Улар клиник карантинга олинди
Молия вазирлиги алоҳида техник ходимларнинг коронавирус тест натижалари шубҳа туғдиргани ва улар кейинги текширувлар учун клиник карантинга олинганини хабар қилди.
Қайд этилишича, вазирлик жамоаси шифокорлар назорати остида қуйидаги тартибда фаолият олиб боради:
- Вазир ва вазир ўринбосарлари бошчилигидаги раҳбарият, асосий бўлимларнинг бошлиқлари ва алоҳида ходимлари аввалгидек, вазирлик биносида иш олиб боради.
- Ғазначилик ҳам ҳисобварақлар бўйича барча хизматларни тақдим этган ҳолда ўз фаолиятини давом эттиради. Бунинг учун тегишли ходимлар жалб қилинади ва улар алоҳида бинода мустақил ишлайди.
- Қолган ходимлар масофадан ишлашни давом эттиради.
Иш ҳақи ва нафақалар ажратилиши тўхтамайди, шунингдек вазирликка юклатилган барча вазифалар ва функциялар белгиланган тартибда бажарилади. Вилоят, туман, шаҳар молия ва ғазначилик бўлимлари ўз фаолиятини одатдагидек давом эттиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter