Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Молия вазирлиги ҳузуридаги ўқув маркази тендери бекор қилинди

Молия вазирлиги ҳузуридаги ўқув маркази тендери бекор қилинди

«Молия вазирлиги ўқув маркази ўтказган қарийб 700 млн сўмлик тендерда ака-укага тегишли иккита фирма қатнашди» сарлавҳали хабар ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказди.

Қайд этилишича, агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги ўқув маркази буюртмачилигида «etender.uzex.uz» махсус ахборот порталида 35353-сонли лот бўйича жами қиймати 785 млн сўмлик ўтказилган давлат хариди ўрганилган.

Ўрганиш давомида буюртмачи томонидан «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунининг 10, 23 ва 42-моддалари талаблари бузилганлиги, яъни танлашда иштирок этган «Invest Book» МЧЖ ва «Euroasia Print» МЧЖ таъсисчилари аффилланганлигига эътибор берилмаганлиги аниқланган.

Шунга кўра, йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан Агентлик томонидан Молия вазирлиги ҳузуридаги ўқув марказига тақдимнома киритилиб, тендер бекор қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг