Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Молия вазирига яна бир ўринбосар тайинланди

Молия вазирига яна бир ўринбосар тайинланди

Фото: Молия вазирлиги матбуот хизмати

Шораҳметов Шоҳрух Шотурғунович Президент қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг давлат бюджети масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шораҳметов Ш.Ш. 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ва 1999 йилда Буюк Британиянинг Эксетер университетини иқтисодчи, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, инвестицион ва ташқи иқтисодий сиёсатни амалга ошириш масалалари бўйича бўлинмасининг бош консультанти лавозимида ишлаган. Молия-иқтисод соҳасидаги иш стажи 18 йил.

Шораҳметов Ш.Ш. ижтимоий соҳа-таълим, соғлиқни-сақлаш, маданият ва спорт, шунингдек фан соҳалари молиясини яхши тушунадиган, бюджет маблағларини бошқариш ва оқилона фойдаланиш тартиб-қоидаларини, шунингдек давлат бюджет сиёсатининг истиқболдаги устивор вазифаларини чуқур биладиган салоҳиятли мутахассис бўлиб ҳисобланади, дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Эсмлатиб ўтамиз, аввалроқ Тимур Ишметов молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг