Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Молдова бош эпидемиологи икки оғиз сўзи учун истеъфога чиқарилди

Молдова бош эпидемиологи икки оғиз сўзи учун истеъфога чиқарилди

Фото: «Sputnik.md»

Молдовада коронавирус қурбонлари ҳақида ножоиз сўзлаган мамлакат бош эпидемиологи Николае Фуртунэ истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда «Корреспондент» хабар берди.

«Мени тўғри тушунинг, аммо бутун дунёда COVID-19 ўзи ёки атрофидагилар учун ортиқча юк бўлаётган инсонларни ҳаётдан олиб кетди. Булар саратон хасталигининг сўнгги босқичи билан курашаётган, оғир диабетга чалинган, юрак-қон томир патологиясидан азият чекиб келаётган одамлар эди. Францияда ҳам, Италияда ҳам, афсуски, Молдовада ҳам шундай бўлди», — дея баёнот берганди Фуртунэ.

Эртаси куни демократлар партияси ва мухолифатчи партиялар, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алла Немеренколар унинг истеъфосини талаб қилиб чиқишди.

Фуртунэ ўз сўзлари нотўғри талқин қилингани, беморларни ижтимоий нуқтаи назардан эмас, балки тиббиёт нуқтаи назаридан «ортиқча юк» деб атаганини тушунтиришга урина бошлади. Аммо кеч бўлганди — истеъфо талаб қилувчилар қаторига Молдова президенти Игорь Додон ҳам қўшилди.

«Newsmaker» хабарига кўра, 8 сентябрь куни бош вазир Ион Кику ўтказган йиғилишда Николае Фуртунэ истеъфога чиқарилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг