Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Молдова биринчи президенти оғир касалликдан вафот этди

Молдова биринчи президенти оғир касалликдан вафот этди

Мустақил Молдованинг биринчи президенти Мирча Снегур 83 ёшида вафот этди. Сўнгги йилларда у оғир касаллик билан курашаётганди. 

1989 йил август ойида Молдавия ССР Олий Кенгаши президиуми раиси сифатида Снегур румин тилини мамлакатнинг расмий давлат тилига айлантириш ташаббуси ортида турган.

Собиқ коммунист Снегур мустақилликдан сўнг Ғарбга мойил либерал сиёсатни танлаган. 

Молдова президенти Майя Сандуга кўра, дафн маросими катта миқёсда бўлиб ўтади, 16 сентябр куни мотам эълон қилинади. 

У 1991 йилнинг 27 августида, Совет Иттифоқи қулаши чоғида Москвадан мустақиллигини эълон қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг