Молбозорми ёки лойбозор? Самарқанд мутасаддилари, уйғонинг! (фото)
«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталига республиканинг турли бурчакларидан мурожаатлар келиши давом этмоқда. Оқдарёлик фуқаро Оқдарё тумани мутасаддиларининг эътиборсизлигидан нолиб, бизга мурожаат қилди.
«Ҳурматли ижодкорлар! Cизларга мурожаат қилишимдан мақсад — Самарқанд вилояти Оқдарё туманида қачон бозорлар тартибга келади? Қачон «бозорком»нинг зуғумларидан халос бўламиз? Қачон тадбиркор манфаатлари жойига қўйилади? Мен жуда кўп жойларга мурожаатлар қилдим. Оқдарёдаги раҳбарлар биронтасига ҳам ижобий жавоб ёки амалий ёрдам беришмайди».
Биз ушбу ҳолатни ўрганиш учун мухбиримизни юборамиз. Лекин олдин бир савол: халқнинг мурожаатлари нега ОАВгача етиб келмоқда? Ҳудудий ва маҳаллий ҳокимликлар нима иш билан банд? Ахир уларнинг бирламчи масаласи аҳоли дардини тинглаш эмасми? Президентимизга елкадош бўлиш учун улар ҳам одамлар олдига борса бўлмасмикан?
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter