Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мол-мулк ва ер солиғининг тўлов муддати яқинлашмоқда

Мол-мулк ва ер солиғининг тўлов муддати яқинлашмоқда

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига асосан, эгалигида солиқ солинадиган мол-мулки ва ер участкалари бўлган жисмоний шахслар ҳамда деҳқон хўжаликлари жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини тенг улушларда 15 апрель ва 15 октябрга қадар тўлашлари лозим.

Коронавирус пандемияси даврида аҳоли даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги Фармонига мувофиқ, жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларининг тўлов муддати жорий йил 15 октябрга қадар узайтирилди.

Тошкент шаҳар ДСБ Матбуот хизмати маълумотига кўра, жорий йилда Тошкент шаҳрида мол-мулк ва ер солиғи тўланиши лозим бўлган 680,9 мингдан ортиқ объект мавжуд. Уларнинг эгаларига давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқларни тўлаш ҳақидаги маълумотнома юборилган.

Жорий йил 23 сентябрига қадар 523 мингдан ортиқ объект учун 122,8 млрд. сўм миқдорида мол-мулк ва ер солиқлари бўйича тўловлар амалга оширилди. Таҳлилларга кўра, пойтахтимизнинг Бектемир, Учтепа ҳамда Яшнобод тумани фуқаролари мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш бўйича пешқадамлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, солиқ тўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида мол-мулк ва ер солиқларини «Soliq» мобил иловаси орқали уйдан чиқмаган ҳолда тўлаш имконияти яратилди. Шунингдек, «Click», «PayMe» ва бошқа замонавий электрон тўлов воситалари ёрдамида ҳам тўловларни амалга ошириш мумкин.

Тўланган мол-мулк ва ер солиқлари маҳаллий бюджет даромадларини тўлдириб, пойтахт аҳолисининг ижтимоий эҳтиёжлари учун сарфланади. Шундай экан, мол-мулк ва ер солиқларини бугун тўлаган фуқаро ўз мажбуриятларини бажариш билан бирга шаҳар ободлигига ҳам ҳисса қўшган бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг