Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мўғулистон Ўзбекистонга кўпроқ гўшт етказиб беради

Мўғулистон Ўзбекистонга кўпроқ гўшт етказиб беради

Фото: Xabar.uz

Мўғулистон 2022 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга 500 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари етказиб берди ва унинг ҳажмини оширмоқчи. Montsame агентлиги ёзишича, бу ҳақда ушбу мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Хаянгаа Болорчулуун Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов билан ўтказилган онлайн-учрашувда маълум қилди.

Экспортнинг оширилишига сабаб — Ўзбекистон 2022 йил декабрида яна 9 та мўғул корхонасига импортга рухсат берган. Шу тариқа Ўзбекистонга гўшт ва гўшт маҳсулотлари экспорт қилувчи Мўғулистон компаниялари сони 26 тага етади.

Ўзбекистон томони гўшт етказилишини кўпайтириш учун Мўғулистонда ҳамкорликда чорвачилик фермаси яратишга қизиқиш билдирди. Икки мамлакат Мўғулистоннинг учта ғарбий вилоятидаги «ветеринария-санитария режимидаги соғлом зона»да ҳамкорлик қилишга келишди, дейилади агентлик хабарида.

Ўз навбатида, томонлар Ўзбекистон Мўғулистонга мева, резаворлар ва сабзавот етказиб беришига келишиб олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг