Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Моддий жавобгар бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозим ва ишлар рўйхати тасдиқланди

Моддий жавобгар бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозим ва ишлар рўйхати тасдиқланди

Фото: «Xabar.uz»

Адлия вазирлиги томонидан Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозимлар ва ишларнинг намунавий рўйхати давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ушбу намунавий рўйхатда тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган 26 иш тури бўйича 177 касб ва лавозим  белгилаб берилди. 

Жумладан, унда омбор, ғазна ва бошқа бўлинмаларда раҳбарлик ишлари, фармацевтика соҳасидаги ишлар, муҳандис-кимёгарлик ишлари, кассирлик ишлари, маҳсулотларни сотиш ишлари бўйича касб ва лавозимлар келтирилган. 

Маълумот учун: Меҳнат кодексининг 343-моддасида тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозимлар ва ишларнинг намунавий рўйхати Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланиши назарда тутилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг