Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инҳа талабаси Даун синдроми билан туғилган болаларнинг ота-оналари учун дастур яратди

Инҳа талабаси Даун синдроми билан туғилган болаларнинг ота-оналари учун дастур яратди

Фото: «inha.uz»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 1-курс талабаси Севинч Маҳмудованунг ихтироси «Ўзбекистон аёлларининг 100та энг яхши инновацион лойиҳаси» нинг 3-Республика босқичи танловида ғолиби деб тан олинди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Унинг ихтироси — «Sun Child» мобил лойиҳаси Даун синдроми билан туғилган болаларнинг ота-оналари учун яратилган бўлиб, унинг ёрдамида ота-оналар боланинг ривожланиш динамикасини кузатишга муяссар бўлишади.

Мазкур иловада дастлаб боланинг картаси очилиб, унда унинг вазни, бўйи ва ёши кўрсатилади. Сўнгра, сўровнома орқали улар унинг ривожланиш даражасини ва ривожланишнинг ёшга мослигини аниқлайдилар. Масалан, бола бир ёшда, у ўтиради, емаклайди, қўлида баъзи нарсаларни мустақил равишда ушлаб туради, ҳис-туйғуларга таъсир қилади ва ҳоказо. Динамикани кузатиш учун сўровномани ҳар икки ойда бир марта тўлдириш тавсия этилади. Илова шунингдек мотивацион мултимедиа материаллари ва махсус онлайн маслаҳат берадиган шифокорлар маълумотлар базасини ўз ичига олади.

Таъкидлаш жоизки, Севинч ўзининг мобил иловаси учун Орегон (AҚШ) университети профессорлари томонидан ишлаб чиқилган сўровномадан фойдаланган. Талаба савол ва жавоб вариантларини соддалаштириб, автоматлаштирди, шунингдек дастур тилини фойдаланувчининг телефон тилига мослаштирди.

Севинч ушбу ёзда ўз дастурини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бироқ, ундан олдин, у фойдаланиш ҳуқуқини сўровнома муаллифларидан сотиб олиши керак бўлади. Бунинг учун талабага ҳомийлар кўмаги керак. Ҳозирги кунга қадар Даун синдромли болалар муаммоси билан ҳеч ким шуғулланмайди. «Sun Child» болаларни ривожлантириш бўйича барча тадбирлар бундай махсус болалари бўлган оилалар томонидан ташкил қилинмоқда. Талаба унинг лойиҳаси кўплаб ота-оналарга нафақат амалий, балки мотивацион фотосуратлари ва видеолари орқали ёрдам бериш имконига эга эканлигига амин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг