Михаил Мишустиннинг соати ва Дмитрий Сергеевич...
BBC қизиқ бир фактни келтирмоқда.
Россия Федерациясининг янги бош вазири Михаил Мишустинни 2013 йили Швейцарияда ишлаб чиқарилган «Zenith Elite Ultra Thin» соатига ўхшаш соатда суратга олишган экан. Ўшанда бу соатнинг нархи 180 минг рубль атрофида бўлган.
Орадан икки йил ўтиб, Мишустинда янги соат пайдо бўлди — швейцарияликларнинг «Tag Heuer Carrera Calibre 6 Heritage»сига жуда ўхшаш. Бу соатни ҳозир 193 минг рублга сотиб олса бўлади.
Таққослаш учун: рус мухолифатчиси Алексей Навальный РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Сергеевич Песков тақиб юрган соатни («Richard Mille») 37 млн. рублгача баҳолаганди. Бу соатнинг пулига Мишустиннинг соатидан 192 тасини беради...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter