Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мисрдан Ўзбекистонга «гепатит С»га қарши дорининг навбатдаги партияси келтирилди

Мисрдан Ўзбекистонга «гепатит С»га қарши дорининг навбатдаги партияси келтирилди

15 июл, шанба куни Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилган «С» гепатитига қарши «Даклатасвир» дори воситасининг ўнинчи қисми Тошкентга етиб келди.

Мазкур «юк» Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 20-21 февраль кунилари Мисрга амалга оширилган расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар доирасида амалга оширилган.

Умумий ҳажми  114 қутида 3 минг донадан ортиқ «Daclatasvir-60 mg» дори воситалари Ўзбекистон ССВ ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан қабул қилинган.

Маълумот учун, Миср СВВ маълумотига кўра, мамлакат аҳолиси ушбу касалликдан бутунлай фориғ бўлган ва бу ҳақида вазир Халид Абдуғаффор жорий йилнинг 21-30 май кунлари Женева шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 76-сессиясида ҳам маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 29 апрель куни Миср ҳукумати томонидан жўнатилган мазкур дори воситасининг дастлабки партияси – 35 минг долларлик 17 минг қутидан иборат юк келтирилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг