Мисрда «YouTube» бир ойга блокланади
Миср Маъмурий суди қуйи инстанциянинг «YouTube» видеохостингини мусулмонларнинг қадриятларини таҳқирлагани учун бир ой муддатга блоклаш ҳақидаги қарорини тасдиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Аввалроқ адвокат Муҳаммад Салом судга «YouTube» видеохостинги пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни таҳқирлаган видеони намойиш қилгани учун уни блокланиши сўраб судга мурожаат қилган эди.
Адвокат, шунингдек, мамлакатда динлараро низоларни келтириб чиқадиган материалларни намойиш қиладиган ҳар қандай тармоқ фаолиятини тақиқланиши талаб қилган.
Суд қарорига кўра, Мисрда «YouTube» бир ойга блокировка қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter