Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мисрда 13 киши умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилди

Мисрда 13 киши умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилди

Фото: «AP Photo/Manu Brabo»

Якшанба куни Қоҳиранинг жиноят ишлари бўйича суди террорчилик гуруҳини ташкил этгани ҳамда унга аъзо бўлгани учун 13 кишини умрбод, яна 3 кишини 15 йил қамоқ жазосига ҳукм этди, дея хабар берди «Masrawy» портали.

Судланувчилар «Жабхат ан-Нусра» террорчилик гуруҳига алоқадорликда айбланмоқда.

«Қоҳиранинг жиноят ишлари бўйича суди мазкур ишда айбланаётган 13 кишини умрбод, яна 3 нафарини 15 йилга озодликдан маҳрум этди», — деб ёзади портал.

Шунингдек, маҳкумларга 3 миллион Миср фунти (тахминан 185 минг доллар миқдорида жарима солинади, қамоқ муддати тугагандан кейин 5 йил давомида полиция назоратида бўлади.

Тергов маълумотларига кўра, маҳкумлар 2011 йилдан 2014 йилгача террорчилик гуруҳини ташкил этишган ёки унинг аъзолигида бўлишган. Жангарилар «давлат муассасаларининг ўз вазифаларини бажаришига халақит беришга» ҳамда фуқароларга ҳужум қилишга чақирган, дея таъкидлаган портал.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг