Миср: табиий газ импортидан экспортига

Миср нефть ва минерал ресурслар вазири Тариқ ал-Мулла мамлакат ҳукумати табиий газ импортидан воз кечишга қарор қилгани ҳақида баёнот берди. «Reuters» ёзишича, мамлакат ўзини-ўзи газ билан таъминлай олиш даражасига чиққан.
«Ўтган ҳафта сиқилган табиий газнинг сўнгги партияси Мисрга келтирилди, биз газ импортини бекор қилишимизни билдирамиз», — деди Тариқ ал-Мулла.
Миср энди сиқилган табиий газ сотиш бўйича минтақавий марказга айланади, негаки, охирги йилларда мамлакат ҳудудида кўплаб газ конлари топилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter