Мирзо Улуғбек кўчасининг ҳам бир қисми вақтинча ёпилади
![Мирзо Улуғбек кўчасининг ҳам бир қисми вақтинча ёпилади](https://static.xabaruz.com/crop/4/1/720_460_95_4150679551.jpg)
«Тошкент шаҳрида кузатиладиган ёғингарчилик оқибатида ҳудудларда сув тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида дренаж тизимларини режа асосида янгилаш ва таъмирлаш кўзда тутилган» дея ёзмоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
7 июнь куни Мирзо Улуғбек кўчасининг Паркент ва Султонали Машҳадий кўчалари кесишган қисмидан Султонали Машҳадий кўчаси бўйлаб дренаж қувурлари янгиланиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан йўлнинг мазкур қисми 7 июнь куни соат 23:00дан эрталаб соат 06:00гача бўлган вақт давомида ёпилади.
Аввалроқ, Амир Темур шоҳ кўчасининг бир қисми ёпилиши хабар қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter