Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзиёева вазир билан «Қўқон воқеаси»ни муҳокама қилди

Мирзиёева вазир билан «Қўқон воқеаси»ни муҳокама қилди

Фото: Саида Мирзиёева.

Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўба мудири Саида Мирзиёева вазир Иброҳим Абдураҳмонов билан Қўқон педагогика институтида содир бўлган воқеани муҳокама қилди.

«Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан учрашдик ва таълим соҳасидаги масалаларни муҳокама қилдик.

Жумладан, Қўқон педагогика институтида содир бўлган воқеа ҳамда талаба қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш чораларини муҳокама қилдик.

Таълим тизими ҳар қандай зўравонликка қарши курашни бошлашимиз керак бўлган асосий платформалардан биридир»,— дея ёзади Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, Қўқон педагогика институти талаба қизлар хонасида яширин камера ўрнатилгани маълум бўлганди. Ушбу воқеа ортидан тўрт нафар масъул ходим ишдан олинди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг