Мирзиёев ва Тўқаев бир-бирларини яқинлашаётган байрам билан табриклади

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди.
Бугун, 18 март куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда давлат раҳбарлари муборак Рамазон ойи ва яқинлашиб келаётган баҳор айёми - Наврўз муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, биродар Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Шунингдек, Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Ўзаро савдо алоқаларини кенгайтириш, шу жумладан ҳудудлар даражасида амалий ҳамкорлик бўйича лойиҳаларни илгари суриш мақсадида ўзаро мувофиқлашган чоралар кўриш муҳимлиги қайд этилди.
Етакчилар бўлажак олий ва юқори даражадаги икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини, шу жумладан «Марказий Осиё плюс» форматидаги саммитларга тайёргарликни кўриб чиқдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter