Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзиёев Тўқаевга қўнғироқ қилди

Мирзиёев Тўқаевга қўнғироқ қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 октябрь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Қарағанди вилоятидаги конда рўй берган авариянинг фожиали оқибатлари муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди.

Кон ичида қолаётган кончилар тез фурсатда қутқарилишига умид билдирилди, ҳодиса оқибатларини бартараф этишда мамлакатимиз зарур кўмакни кўрсатишга тайёрлиги таъкидланди.

Икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Костенко номидаги конда 28 октябрга ўтар кечаси соат 02:33 да портлаш содир бўлган. Ўша пайтда конда 252 нафар кончи бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, 33 киши қурбон бўлгани аниқланган. Яна кончиларни излаш ва қутқариш ишлари давом этмоқда.

Портлашда ҳалок бўлганлар хотирасига Қозоғистонда 29 октябр умуммиллий мотам куни дея эълон қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг