Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзиёев Қатарнинг собиқ Бош вазирини қабул қилди

Мирзиёев Қатарнинг собиқ Бош вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 7 ноябрь куни Қатар Давлатининг собиқ Бош вазири, ушбу мамлакатдаги қатор йирик инвестиция ва саноат холдинглари асосчиси Ҳамад бин Жассим Ол Сонийни қабул қилди.

Президент матбуот хизмати берган маълумотга кўра, Қатар делегацияси олий даражадаги келишувлар доирасида айни кунларда Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Мирзиёев ва Ҳамад бин Жассим Ол Соний Ўзбекистонда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини кўриб чиқди.

Бухоро шаҳрида замонавий меҳмонхона мажмуаси, Тошкент шаҳрида йирик логистика маркази, савдо ва турар-жой мажмуасини қуриш, юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган автомобиль ва темир йўллар инфратузилмасини барпо этиш, аэропортларни модернизация қилиш, шунингдек, энергетика, металлургия, тўқимачилик саноати, чорвачилик, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва бошқа лойиҳалар шулар жумласидан.

Ушбу лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун қўшма фонд ташкил этиш режалари ҳам муҳокама қилинди.

Лойиҳалар қўшма «йўл харитаси» асосида амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг