Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевни 70 ёшга киргани билан табриклади
Президент Шавкат Мирзиёев 17 май куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзаро мулоқотда Ўзбекистон етакчиси Қасим-Жомарт Тоқаевни 70 ёшлик юбилейи билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, қардош Қозоғистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси алоҳида қайд этилди.
Шунингдек, олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг май ойи бошида Тошкент шаҳрида ўтган йиғилишининг сермаҳсул натижалари юқори баҳоланди.
Қўшма ташқи савдо компаниясини ишга тушириш ва Саноат кооперацияси халқаро марказини ташкил этиш юзасидан кўрилган амалий чоралар қайд этилди.
Икки мамлакат етакчилари минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter