Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзиёев бугун Бош прокурор ҳисоботини эшитади

Мирзиёев бугун Бош прокурор ҳисоботини эшитади

Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов ўтказган брифингда жорий ҳафтада давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирокида қандай тадбирлар режалаштирилаётганини маълум қилди.

Қайд этилишича, бугун, душунба куннинг биринчи ярмида Президент ҳузурида қурилиш лойиҳалари тақдимоти ўтказилган. Унда Тошкент шаҳрида 2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларини ўтказиш учун қурилаётган Олимпия шаҳарчаси, Паркент  туманида туризмни ривожлантириш ҳамда Термиз шаҳридаги зиёратгоҳларни ободонлаштириш лойиҳалари кўриб чиқилган.

«Куннинг иккинчи ярмида маҳаллаларнинг инфратузилмаси ривожига ажратилган маблағларнинг сарфланишини назорат қилиш механизмлари ҳамда алоҳида топшириқлар ижроси юзасидан мутасадди раҳбарлар, хусусан Бош прокурор Давлат раҳбарига ҳисобот беради.

Шунингдек, мазкур иш ҳафтаси давомида маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги стратегиясида белгилаб берилган вазифалар ижросига оид муҳокамалар режалаштирилган», – дейди Асадов.

Шерзод Асадов, шунингдек, Президент 20–21 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Туркманистонда бўлиши ҳақида ҳам хабар берди.

Маълум бўлишича, ташриф давомида икки мамлакат раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бўлиб ўтади, уларнинг якунида салмоқли, биринчи навбатда савдо-иқтисодий ҳамкорликка оид ҳужжатлар тўплами имзоланади.

Шу билан бирга, Президентлар Ашхобод шаҳрида барпо этилган «Тошкент» боғинининг тантанали очилиш маросимида иштирок этадилар ҳамда Ўзбекистон-Туркманистон чегараолди савдо зонасини ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш ишларига старт берадилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг