Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзаободлик ота алимент ўрнига янги уй берди

Мирзаободлик ота алимент ўрнига янги уй берди

Фуқаро А.Ш. турмуш ўртоғи Х.П. билан оилавий келишмовчилик сабабли ажрашиб кетган. Бир нафар фарзанд она қаромоғида қолган. Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг буйруғига мувофиқ, бола учун алимент ундириш белгиланган.

Қарздор отага алиментни ўз вақтида тўлаши ёки вояга етгунга қадар бир йўла тўлаб бериши мумкинлиги тушунтирилган. Натижада А.Ш. Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Мирзаобод тумани бўлимига бир нафар фарзанди учун 18 ёшга қадар бўлган даврга ҳисоб-китоб қилиб беришларини сўраб мурожаат этган. Давлат ижрочиси томонидан ҳисобланганда қарздорлик 104 миллион сўм бўлган.

Масъулиятини чуқур англаб етган, қолаверса, боласининг энди ўз бошпанаси бўлишини ўйлаган ота фарзанди учун алимент маблағ ўрнига ҳовли-жой берган.

Бюронинг туман бўлими томонидан мазкур ижро ҳужжати белгиланган тартибда тамомланди ва қарздорга қўллаган барча чекловлар бекор қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг