Олтита туманда қайта ишловчи озиқ-овқат саноат парклари ташкил этилади
Ўзбекистон президенти ўтказган аграр соҳада йил якунигача кутилаётган натижалар ва келгуси йилдаги вазифалар юзасидан йиғилишда мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлашдаги муаммолар тилга олинди.
Таъкидланишича, ҳозирча бу борадаги кўрсаткич паст. Боғ ва узумзорларнинг 20 фоизида, сабзавот майдонларининг атиги 7 фоизида интенсив усул жорий қилинган.
Шу боис озиқ-овқат саноатида 2 минг 163 та лойиҳа шакллантирилган. Уларнинг натижасида 25 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импорти қисқариб, экспорт имконияти очилади. 37 мингдан зиёд киши иш билан таъминланади.
Шавкат Мирзиёев мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлаш орқали қўшилган қийматни бемалол 3-4 бараварга ошириш мумкинлигини таъкидлади. Мирзаобод, Денов, Паркент, Ўрта Чирчиқ, Урганч ва Қува туманларида шунга ихтисослашган озиқ-овқат саноат паркларини ташкил қилиш бўйича топшириқ берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter