Бўлажак боғча мудири собиқ раҳбарнинг яқинлари томонидан калтакланди
Қашқадарёда собиқ боғча мудирининг фарзандлари раҳбарликка номзодни калтаклагани айтилмоқда.
Вилоят ИИБ маълумотига кўра, 10 декабрь куни соат тахминан 10:20 ларда Миришкор тумани «Янги ариқ» МФЙда жойлашган 12-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида туман ҳокимлиги томонидан директор тайинлаш йиғилиши бўлиб ўтиши белгиланган.
Шу муносабат билан 12-ДМТТга «Жейнов» МФЙда яшовчи фуқаролар ҳам келганда мактабгача таълим ташкилотининг собиқ директори А.Ш.нинг қон босими кўтарилиб кетиб, соғлиги ёмонлашган.
Ушбу жараёнда ўртадаги тушунмовчилик сабаб фуқаро А.Н. А.Ш.ни итариб йиқитиб юборган. Ҳолат бўйича хабар 2022 йилнинг 10 декабрь куни Миришкор туман ИИБ Навбатчилик қисмида қайд этилган, дейилади ИИБ маълумотида.
Ҳозирда Миришкор туман ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter